ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ТАРТИБИ ҲАМДА УНДА ЮРИДИК ФАКТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Authors

  • Бобокулов Шохназар Очилович

Abstract

Ердан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келиш асослари  ва тартиби ер қонунчилигида қатъий белгилаб берилган бўлиб, бу ерлардан ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаслик ва фойдаланмасликни таъминлаш учун хизмат қилади. Ушбу параграф доирасида ердан фойдаланиш ҳуқуқининг вужудга келишида юридик фактларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтар эканмиз, даставвал юридик факт тушунчасига тўхталиб ўтсак. Давлат ва ҳуқуқ назариясига оид адабиётларда ушбу тушунчага берилган таърифни умумлаштирган ҳолда юридик фактга – “аниқ ҳуқуқий муносабатларни юзага келиши (ўзгариши, бекор бўлиши) учун асос бўлувчи қонунда кўзда тутилган ҳолатлар ёки аниқ ҳаётий ҳолат бўлиб, ҳуқуқ нормаси унга асосан ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиради, ўзгартиради ёки бекор қилади”[1], деб таъриф беришимиз мумкин. М.А.Ахмедшаева таъкидлаганидек, “Юридик фактлар тегишли нормани “ишга” солиб юборишади. Мазкур ҳуқуқ нормаси тегишли ҳуқуқ субъектларига ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклайди ва шу тариқа уларни ҳуқуқий муносабатлар субъектларига айлантиради”[2].

 

[1] Исломов З.М. Общество. Государство. Право. – Ташкент: Адолат, 2001.; Исломов З.М. Ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти, ижтимоий вазифаси. Т.:ТДЮИ, 2004. –138б.; Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқнинг умумназарий муаммолари: ҳуқуқни тушуниш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ ижодкорлиги. Т.: ТДЮИ,2005. –187 б.; Зинченко С.А. Юридические факты в механизме правового регулирования. – М.: Wolters Kluwer, 2007. – 152 с.; Исаков В.Б. Проблемы теории юридических фактов: Дисс. ... докт. юрид.  наук. – Свердловск, 1985.

[2] Ахмедшаева М.А. Ҳозирги замон давлати ва ҳуқуқи назарияси муаммолари. Ўқув қўлланма. Масъул муҳаррир: ю.ф.д. проф. З.М.Исломов. – Тошкент: ТДЮИ, 2006. – Б. 211.

Downloads

Submitted

2024-03-26

Published

2024-03-25