ТАФСИР ИЛМИГА ОИД НОЁБ МАНБА

Authors

  • Курбанов Содик Солиевич Тошкент ислом институти Таҳфизул қуръон кафедраси ўқитувчиси

Keywords:

Тафтазоний, Кашшоф, ҳошия,шарҳ, калом илми

Abstract

Ўз ижоди ва фаолиятини асосан Мовароуннаҳр шаҳарлари, хусусан, Самарқандда, соҳибқирон Амир Темур саройида амалга оширган Саъдуддин Тафтазоний Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Аш­хабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача қирқдан ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган. Ушбу мақолада мазкур қомусий олимнинг “Кашшоф”га ёзган ҳошияси ва услуби ҳақида сўз юритилади.

Downloads

Submitted

2024-02-19

Published

2024-02-18